2020-йилнинг 16-март куни Ўзбекистоннинг Туркиянинг Анқара шаҳридаги Элчихонаси ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси мазкур мамлакатдаги ватандошларимизнинг мурожаатларига ўз вақтида жавоб қайтариш учун Оператив штаблар ташкил этган.
Анқарадаги ва Истанбулдаги ваколатхоналар томонидан яқин орада ватанга қайтишни истаган фуқароларимизнинг рўйхатини шакллантириш бўйича ишлар давом этмоқда. Тегишли мурожаатномалар фуқароларимизга барча зарур эҳтиёт чораларини кўриш ва шахсий гигиэна қоидаларига риоя қилиш бўйича тавсиялар кўрсатилган ҳолда расмий веб-сайтларда, Фаcебоок ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ва Телеграм мессенжер каналида жойлаштирилган ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Туркиядаги вакили кўмагида кенг тарқатилмоқда.
Тиббиёт ниқобларининг ўта тақчиллигини инобатга олиб, Элчихона ва Бош консулхона чегараланган миқдорда бўлса ҳам мазкур ниқобларнинг заҳирасини шакллантирди ва уларни Туркияда бўлиб турган ватандошларимизга бепул тарқатишни имкон қадар йўлга қўйди.
Шунинг билан биргаликда Бош консулхона вакиллари Истанбул шаҳридаги аэропортда йиғилган ватандошларимизнинг холларидан ҳабар олмоқда, уларга имкон қадар ичимлик суви, озиқ-оват маҳсулотлари тарқатмоқда.
Бундан ташқари, Анқарадаги Элчихонамиз томонидан Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу мамлакатда вақтинча бўлиб турган фуқароларимизнинг визалари амал қилиш муддати тугаган холда фавқулодда вазият нормаллашгунга қадар истисно тариқасида уларга қарши чеклов чораларини қўлламаслик сўраб расмий нота тақдим этилди.
Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги Элчихонаси Консуллик бўлими телефон рақами: +90 312 4411746
Ўзбекистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консулхонаси телефон рақами: +90 212 2964631