Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркиядан табриклар: Анқарадан энг самимий муҳаббатимизни ва юксак ҳурматимизни қабул қилинг


Туркиядан табриклар: Анқарадан энг самимий муҳаббатимизни ва юксак ҳурматимизни қабул қилинг

АНҚАРА, 21 март. /«Дунё» АА/. Наврўз байрами муносабати билан Туркия  жамотчилиги томонидан юртдошларимиз номига самимий тилаклар йўлланмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Анқара инқироз ва сиёсат тадқиқотлари маркази «ANKASAM»  директори Меҳмет Сейфеттин Эрол:

- Бугун  Ўзбекистон ва барча туркий давлатларда баҳор ва янгиланиш байрами Наврўзни қутламоқдалар. Ўзбекистон билан Туркия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг ўттиз йиллиги ва  Наврўз байрами билан  мамлакат раҳбарияти  ва ўзбек халқини  чин қалбдан табриклайман.

Анқарадан энг самимий муҳаббатимизни ва юксак ҳурматимизни қабул қилинг.

Месут Эмре Каракўсе, «Соҳибқирон» стратегик тадқиқотлар маркази директори:

- Ўзбекистонда Наврўз байрами кенг нишонланмоқда. Наврўз баҳорнинг келиши ва янгиланиш рамзи ўлароқ таърифланади.

Туркий халқларнинг бой маданий меросининг ажралмас қисми сифатида эътироф этилган Наврўз байрами табиат уйғониши, ҳаёт тантанаси ва баҳорий кўркамликни ифодалайди. Ушбу байрамда, турли тантаналар уюштирилиб, инсонлар ҳадиялар билан бўлишади, бир бирларини табриклайдилар.

Фурсатдан фойдаланиб, мен ҳам «Соҳибқирон» стратегик тадқиқотлар маркази номидан  қардош Ўзбекистон халқини Нарўзи олам   билан самимий табриклайман.  Туркия ва Ўзбекистон алоқалари янада мустаҳкамланишини чин қалбимдан тилайман.

Дилрабо Икромова, Анқара Ҳажи Байрам Вели университети магистратура босқичи талабаси:

- Ассалому Алейкум, азиз  юртдошлар!

Мен Анқарадаги ўзбекистонлик талабалар номидан  барчангизни Наврўз айёми билан муборакбод этаман.

Наврўз - хонадонингизга тинчлик, ҳотиржамлик, бахт саодат, файз ва барака олиб кирсин.

Зеҳра Гҳази,  Анқара университи талабаси:

- Ассалому алейкум, азиз ўзбекстонликлар.

Мен Зеҳра Гҳази, Ироқданман. Умид қиламанки, янги йилингиз соғлиқ, бахт, хотиржамлик ва барокатга тўла бўлади.

Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!