Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркия ҳудудида истиқомат қилаётган ўзбек аёллари учун «Бизнесга илк қадам» мавзусида бизнес-тренинг ўтказилди


Туркия ҳудудида истиқомат қилаётган ўзбек аёллари учун «Бизнесга илк қадам» мавзусида бизнес-тренинг ўтказилди

ИСТАНБУЛ, 21 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси томонидан «Ўзбек хотин-қизлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» ва «Ўзбекистон маданияти, бирдамлиги ва ҳамкорлиги» жамиятлари билан ҳамкорликда Туркия ҳудудида истиқомат қилаётган ўзбекистонлик аёллар учун «Бизнесга илк қадам» мавзусида бизнес-тренинг ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Тренингда Ўзбекистондан махсус таклиф этилган «Business Academy» раҳбари Луиза Шораҳметова аёлларнинг тадбиркорликни бошлаш асослари, бизнес-режа тузиш, маҳсулот ва хизматларни сотишдаги асосий механизмлар тўғрисида тақдимот ўтказди.

Иштирокчилар Ўзбекистонда ва Туркияда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, бизнес юритиш ва бошқариш масалалари хусусида фикр алмашди.

Бундан ташқари Туркия ҳудудида истиқомат қилаётган аёлларимизни маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда ўзбек маданияти, санъатини тарғиб қилиш мақсадида таниқли санъаткорлар Муқаддас Ҳолиқова, Зуҳра Ашурова, Раъно Ярашева ва Тожибар Азизова  иштирокида концерт дастури тақдим этилди.