
Туғба Йилмаз Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг асарлари, бадиий поэтик маҳорати ҳақида, Эмраҳ Йилмаз эса Маҳтумқулининг Ўзбекистондаги илмий мероси устида илмий изланишлар олиб боряпти.

Меҳмонлар яқинда Туғба Йилмазнинг «Абдулла Ориповнинг шеъриятида тасаввур ва образ» ва Эмраҳ Йилмазнинг «Маҳтумқули Фироғийнинг фикр дунёси» номли китоблари чоп этилгани ҳақида айтиб ўтди.
Тадқиқотчилар Маҳмуд Кошғарий ва Абдулла Орипов ижодига катта қизиқиш билдирди. Музейда жам бўлган экспонатлар, ноёб адабиётлар, ижодкорларга тегишли ҳужжатлар, қўлёзмаларнинг асл нусхаларини кўриб, уюшма музейи ҳақида илиқ фикрлар билдирди.