Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркиядаги ватандош: Бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштиришга хизмат қилади


Туркиядаги ватандош: Бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштиришга хизмат қилади

ИСТАНБУЛ, 25 август. /“Дунё” АА/. Коч университетининг Еxecutive МВА дастури магистранти Севара Отабоева Ўзбекистон Президенти ва тадбиркорлар ўртасида бўлиб ўтган очиқ мулоқот якунлари ҳақидаги фикрларини йўллади, деб хабар бермоқда “Дунё”  АА мухбири.

 

– Хорижий олий ўқув юртларининг бизнес менежменти йўналиши магистранти сифатида мен Ўзбекистонда сўнгги йилларда, айниқса, жаҳон иқтисодиётида беқарорлик кузатилаётган, ташқи геосиёсий ва иқтисодий омилларнинг мамлакат хусусий сектори ривожланишига салбий таъсир кўрсатиш хавфи ортиб бораётган бир пайтда тадбиркорлик соҳасида юз берган ижобий ўзгаришларни катта қизиқиш билан мунтазам кузатиб бораяпман.

Шу боис Ўзбекистонда тадбиркорлик соҳаси вакиллари учун колл-марказлар фаолияти ва тадбиркорлар мурожаатлари бўйича таҳлилий ишлар мунтазамлик касб этгани эътиборга молик эканлигини алоҳида таъкидлашни истар эдим.

22 август куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини кузатдим, унда ишбилармонларни қўллаб-қувватлашнинг бешта асосий йўналиши белгилаб олинди.

Эндиликда шаҳар ва туманлар учун аввалдан яратилган шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда алоҳида солиқ режимларини қўллаш, субсидиялар бериш, кредитлар бўйича фоизларни қоплаш, кафолатлар бериш, инфратузилмага уланиш асосий иш йўналишларидан бири бўлишидан хурсандман.

Бу, ўз навбатида, инфратузилмани кенгайтириш ва ривожлантириш, иш ўринлари яратиш, хориждаги меҳнат мигрантларини мамлакатимизга қайтариш, ижтимоий-иқтисодий салоҳиятидан Ватан манфаати йўлида фойдаланиш имконини беради.

Қолаверса, давлатимиз раҳбари мулоқот чоғида тадбиркорлар мулкини ҳимоя қилиш масаласига тўхталиб ўтгани ҳам жуда қувонарлидир. Ишончим комилки, мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши нафақат тадбиркорларга кўмаклашади, балки Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштиришга ҳам хизмат қилади, мамлакатимизнинг халқаро индекслар, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий рейтинглардаги мавқеини оширишга ижобий таъсир кўрсатади.