Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркиядан муносабат: Ўзбекистон раҳбари тадбиркорлар билан учрашувда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш юзасидан чинакам ғамхўрлик қилаётганини яна бир бор намойиш этди


Туркиядан муносабат: Ўзбекистон раҳбари тадбиркорлар билан учрашувда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш юзасидан чинакам ғамхўрлик қилаётганини яна бир бор намойиш этди

АНҚАРА, 26 август. /“Дунё” АА/.  Туркиядаги «Medeni Baskül Sanayi ve Ticaret Ltd. Şti.» компанияси бош директори Илькер Медени “Дунё” АА  учун берган интервьюси чоғида “Ўзбекистон Президенти ойига ўртача 1 миллион сўм солиқ тўлаётган кичик тадбиркорларга нисбатан 10 фоизгача даромадга эга бўлган молиявий жаримани бекор қилиш орқали адолатни тиклади”, дея таъкидлади.

 

Турк тадбиркорининг айтишича, “Ўзбекистон раҳбари халққа уни эшитишини, унинг фикрини тинглашини кўрсатди, солиқ текширувлари билан боғлиқ жарималарнинг кўплиги ва оғирлиги юзасидан келиб тушаётган кўплаб мурожаатларга жиддий эътибор қаратмоқда”.

Ўзбекистон Президентининг барча турдаги текширувлар Бизнес-омбудсман билан келишилиши, жарима миқдори тадбиркор тўлаган солиқ миқдоридан ошмаслиги кераклиги ҳақидаги фикрлари турк компанияси раҳбарида катта таассурот қолдирди. Бу мамлакатимиз етакчисининг тадбиркорларга бўлган ҳақиқий ғамхўрлиги ҳақидаги қарорлари адолатли эканидан далолат беради.

Унинг фикрича, тадбиркорликни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири хусусий мулкни ҳимоя қилиш бўлиб, бу ҳам давлат раҳбарининг эътиборидан четда қолмаган. “Президент Шавкат Мирзиёев ишбилармон доиралар вакиллари билан бўлиб ўтган йиғилишда бу масалага алоҳида тўхталиб, ер ва мол-мулкни мусодара қилиш тўғрисидаги қарорларни фақат суд бекор қилиши, шунингдек, тергов жараёнида мол-мулкни ҳибсга олиш масаласини кўриб чиқиши мумкинлигини таъкидлади. Бундан ташқари, келгусида тадбиркорларнинг судларга мурожаат қилиш имконияти кенгайтирилади. Жумладан, маъмурий судларга ариза беришда давлат божи ставкаси 2 баробар камайтирилади. Тадбиркорларнинг солиқ идоралари қарори устидан судга шикоят киритиш муддати ҳозирги 1 ойдан 3 йилгача узайтирилади. Бу, шубҳасиз, ишбилармон доиралар вакилларига ўз суд ишини ҳимоя қилишга пухта тайёргарлик кўриш ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконини беради”, деди  Илькер Медени.