Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркияда «Она тилим – фахрим менинг» мавзусига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди


Туркияда «Она тилим – фахрим менинг» мавзусига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди

ИСТАНБУЛ, 21 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ва «Ўзбек хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» жамияти томонидан 21 октябрь - Ўзбек тили байрами кунига бағишланган «Она тилим – фахрим менинг»  мавзусига бағишланган маърифий тадбир уюштирилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Унда Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш (Ўзстандарт) агентлиги бош директорининг маслаҳатчиси, филология фанлари доктори, профессор Наибахон Мамадалиеванинг ўзбек тили ривожланиш тарихи, мамлакатимиз раҳбарияти томонидан она тилимизнинг нуфузини юксалтириш бўйича ҳаётга тадбиқ этилаётган ишлар ҳақидаги маърузаси тингланди.

Бош консул А.Агзамходжаев ўз чиқишида бундан 33 йил муқаддам, яъни 1989 йил 21 октябрь куни ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилиши мустақил Ўзбекистон давлати тарихида янги саҳифа очганини алоҳида таъкидлади.  Бундан ташқари, дипломат 2020 йил 10 апрелда Ўзбекистоннинг «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилиниши ҳам муҳим воқеа бўлганини қайд этди. «Ушбу қонун билан ҳар йили 21 октябрни Ўзбек тили байрами куни сифатида нишонлаш белгилаб қўйилди. Эндиликда ҳар йили 21 октябрь санаси бутун мамлакатимиз ва хорижий элларда катта байрам сифатида нишонланади. Шу ўринда таъкидлаш керакки, ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини ошириш  бизнинг асосий вазифаларимиз сирасига киради», деди дипломат.

Адабий тадбирнинг якуний қисмида ватандошларимиз томонидан Ўзбек тили  байрами кунига бағишланган шеър ва қўшиқлардан иборат маданий дастур намойиш этилди.