Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Ўзбекистоннинг диққатга молик ташаббус ва саъй-ҳаракатлари Туркия томонидан юқори баҳоланаётгани ҳолда унинг барча ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда


Ўзбекистоннинг диққатга молик ташаббус ва саъй-ҳаракатлари Туркия томонидан юқори баҳоланаётгани ҳолда унинг барча ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда

ЖИДДА, 14 ноябрь.  /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд саммити доирасида Туркия Дин ишлари бўйича бошқармасининг (Diyanet) Макка шаҳридаги ваколатхонаси раҳбари ёрдамчиси Ондар Ҳасан ва Туркиянинг Жиддадаги Бош консулхонасининг ҳаж ва умра масалалари бўйича атташеси Аҳмет Дастанбек билан учрашув уюштирилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Мулоқот чоғида Туркия ташаббуси билан 1992 йилда ташкил этилган “Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши” Ўзбекистон ташаббуси билан “Туркий давлатлар ташкилоти” деб ўзгартирилгани ва унинг биринчи саммити Самарқанд шаҳрида ўтказилгани ушбу минтақавий тузилманинг фаоллашувига олиб келгани Туркия вакиллари томонидан қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ташаббуси билан ТДТ доирасида ҳозирги куннинг долзарб мавзулари - озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва транспорт-логистика соҳаларида ўзаро ҳамкорликка жуда катта эътибор қаратилаётгани, Ўзбекистоннинг диққатга молик саъй-ҳаракатлари Туркия раҳбарияти томонидан юқори баҳолангани ҳолда унинг барча ташаббуслари қўллаб-қувватланаётгани эътироф этилди.

Туркия вакиллари томонидан таъкидланганидек, Самарқанд саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлангани хорижий давлатларда ишлаётган барча туркларни фахрлантирди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари барча соҳаларда янада ривож топиб, стратегик шерикликнинг янги босқичига чиқишига умид билдирилди.