Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркиядаги афсонавий Фотиҳ Султон Меҳмет кўприги Ўзбекистон байроғи тусига кирди


Туркиядаги афсонавий Фотиҳ Султон Меҳмет кўприги Ўзбекистон байроғи тусига кирди

ИСТАНБУЛ, 19 ноябрь. /«Дунё» АА/. 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан Истанбул шаҳридаги афсонавий Фотиҳ Султон Меҳмет кўприги мамлакатимиз байроғи рангларига бурканди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

 

Мамлакатимиз Бош консулхона томонидан ташкил этилган мазкур тадбир  Туркияда истиқомат қилаётган ватандошлар учун байрамона кайфият бағишлади. Об-ҳаво совуқ бўлишига қарамай ватандошларимиз ўз оилалари билан ушбу онларни бевосита гувоҳи бўлиш учун келдилар.

«Фотиҳ Султон Меҳмет» кўпригининг мамлакатимиз байроғи тусига кириши жараёни маҳаллий ОАВ ва фаол ватандошларимизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кенг ёритилди.