Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Ўзбекистон ошпазлари Бутунжаҳон ҳалол саммитида иккита кумуш ва битта бронза мелаларини қўлга киритди


Ўзбекистон ошпазлари Бутунжаҳон ҳалол саммитида иккита кумуш ва битта бронза мелаларини қўлга киритди

ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. Истанбул кўргазмалар марказида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон ҳалол саммити доирасида ҳалол таомлар чемпионати уюштирилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотига кўра,  мазкур чемпионатда Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси жамоаси совринли ўринларни эгаллади.

Хусусан, Абу Ҳурайра Тўйчихўжаев «Замонавий ошхона – гўштли таом» ва «Балиқли таом» номинациялари бўйича иккита кумуш,  Элёрбек Мирбабоев «Замонавий ошхона – гўштли таом» номинациясида кумуш ва Шоҳрузхон Ибрагимов «Балиқли таом» номинациясида бронза медалларини қўлга киритди.

Тадбир Туркия Президенти ҳомийлигида, Ислом савдосини ривожлантириш маркази (ISDT) ва Ислом мамлакатлари стандартлаштириш ва метрология институти (SMIIC), шунингдек, Бутунжаҳон Ислом пазандачилик платформаси (WICS) кўмагида ўтказилмоқда.

Маълумот учун, саммитда 80 та давлатдан делегатлар ва меҳмонлар қатнашяпти.

Саммит билан бир вақтда «Halal Expo 2022» кўргазмаси ҳам бўлиб ўтмоқда. Унда меҳмонлар, жумладан, умумий овқатланиш бозоридаги энг янги технологиялар ва тенденциялар билан танишмоқда.