Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркияда ўтказилган халқаро кўргазмада Ўзбекистон ўз миллий бўлмаси билан иштирок этди


Туркияда ўтказилган халқаро кўргазмада Ўзбекистон ўз миллий бўлмаси билан иштирок этди

ТОШКЕНТ, 30 ноябрь. /«Дунё» АА/. 24-27 ноябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида «OIC HALAL EXPO 2022»  кўргазмаси ва «World Halal Summit» халқаро конференцияси ўтказилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

 

 Кўргазмада Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Миллий павильони ташкил этилди.

Ушбу халқаро тадбир давомида Америка, Германия, Саудия Арабистони, Ироқ, БАА, Малайзия, Индонезия, Туркманистон, Тожикистондан келган меҳмонлар Ўзбекистон миллий бўлмасида намойиш этилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига катта қизиқиш билдиришди. Бундан ташқари, халқаро озиқ-овқат савдоси платформалари, компаниялари томонидан ўзаро ҳамкорлик учун  қатор таклифлар билдирилди.

Кўргазма доирасида «Халқаро ошпазлар мусобақаси» ҳам бўлиб ўтди. Мусобақада ҳамюртларимиз совринли ўринларни қўлга киритишди. Хусусан, Абу Ҳурайра Тўйчихўжаев «Замонавий ошхона – гўштли таом ва балиқли таом» номинацияси бўйича 2 та кумуш медал, Элербек Мирбобоев «Замонавий ошхона – гўштли таом» номинациясида  кумуш медал, Шоҳрузхон Ибрагимов «Балиқли таомлар» номинациясида  бронза медалини қўлга киритди.