Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркиядан муносабат: Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасини келгуси даврда мамлакатни янада ривожлантиришнинг амалий дастуридир


Туркиядан муносабат: Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасини келгуси даврда мамлакатни янада ривожлантиришнинг амалий дастуридир

АНҚАРА, 20 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси хорижий мамлакатларнинг сиёсий, эксперт ва ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида ҳам ўзининг катта акс-садосини берди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Мехмет Сейфитдин Эрол, Анқара Инқироз ва сиёсат тадқиқотлари маркази - “ANKASAM” директори, профессор:

– Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг мамлакат Олий Мажлиси ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси менда ўзгача таассурот қолдирди. Шу ўринда “Қўл бошқарувидан тизимли бошқарувга ўтиш вақти келгани” ҳақидаги фикрларини алоҳида таъкидламоқчиман. Аввалги синовларга бой, глобал пандемия даврида ўз-ўзидан “қўл бошқаруви” ўрнатилган эди ва бу ҳам ўз самарасини берди. Энди эса Ўзбекистон ўз тараққиётини давом эттириш йўлида янги босқичга кирар экан, “тизимли бошқарув”ни ўрнатиш айни муддаодир.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилиши, давлат хизматчилари сони ҳам босқичма-босқич 25-30 фоизгача қисқартирилиши ҳақидаги таклифларини қуйидагича баҳолаш мумкин: ислоҳотларнинг илк йилларида ҳақиқатан ҳам ҳар бир соҳага йўл кўрсатиш, пойдеворни қўйиб олиш учун алоҳида идоралар тажрибаси иш берди. Энди эса  ихчам давлат тузилишига ўтиш вақти келди. Бу мақсадга эришиш марказий идораларни ўзгартириш, бир-бирини такрорлайдиган вазифаларга эга бўлган вазирликлар ва давлат ташкилотларини тугатиш орқали кўзда тутилган бўлиб, бу шубҳасиз Ўзбекистон давлат қурилишини такомиллаштиришда ижобий натижаларга олиб келади.

Президентнинг ушбу Мурожаатномасининг яна бир ўзига хос  жиҳати шундаки, у давлат тизимида мавжуд камчиликларни танқидий таҳлил қилиш ва уларни бартараф этишнинг аниқ-равшан йўлларини ишлаб чиқишга асослангандир.

Мурожаатномада олдинги йилларда бўлгани каби бу гал ҳам ташқи сиёсат масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Ўзбекистон раҳбари томонидан прагматик ва мувозанатли ташқи сиёсат юритиш, шунингдек, ўзаро яхши қўшничилик ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ҳамда дунёнинг барча минтақаларидаги шериклар билан ўзаро манфаатли ва кўп қиррали алоқаларни кенгайтириш бўйича танланган йўналиш ўзгармаслиги яна бир бор таъкидланди.

Умуман, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасини унинг мазмуни ва моҳиятидан келиб чиққан ҳолда келгуси даврда мамлакатни янада ривожлантиришнинг “амалий дастуридир” деб айтиш мумкин.

Ҳикмет Эрен, Евроосиё иқтисодий алоқалар уюшмаси - “EkoAvrasya” бошқарувининг раҳбари:

– Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг бу йилги Мурожаатномаси таълимга алоҳида эътибор берилгани диққатимни тортди. Президент “нажот таълимда”, дея алоҳида таъкидлади. Дарвоқе, 2023 йилнинг «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили, деб эълон қилингани ҳам бежиз эмас. Келгуси йилда 70 та мактаб қурилиши, 460 та мактабнинг кенгайтирилиши, хусусий инвестициялар иштирокида 100 та мактаб лойиҳаларининг бошланиши ва энг эътиборлиси - барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида бепул овқатланиш жорий этилиши ҳақидаги таклифлар Ўзбекистоннинг келажак авлодга бўлган эътиборини яққол намоён этади.

Мурожаатномада, шунингдек, ислоҳотлар кўламини ошириш, хусусан, миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва унинг ўсиш суръатларини ошириш бўйича белгиланган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилганини ҳам таъкидлаш зарур. Бу борадаги янгилик – ҳудудлар ва туманларни имкониятларидан келиб чиқиб, даражаларга бўлиш таклифи ҳам диққатимни ўзига жалб қилди.

Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг давом эттирилиши ва ички имкониятлар тўлиқ сафарбар қилингани ҳолда хусусий секторнинг янада қўллаб-қувватланиши ҳамда ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни қисқартириш хорижий инвесторлар фаолияти учун янада кўпроқ шароитларни яратади.

Ишончим комилки, кириб келаётган янги, 2023 йилда Президент Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида айтиб ўтилган вазифалар тўлиқ амалга оширилади ва Ўзбекистон кўзлаган марраларига эришади.