Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркиядан муносабат: Шавкат Мирзиёев 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йили, деб эълон қилгани бизни жуда қувонтирди


Туркиядан муносабат: Шавкат Мирзиёев 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йили, деб эълон қилгани бизни жуда қувонтирди

ИСТАНБУЛ, 21 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва мамлакатимиз халқига йўллаган  Мурожаатномаси Туркия жамоатчилиги ўртасида ҳам катта қизиқиш уйғотди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Ирфан Ҳаттатогли, адвокат, журналист:

– Қардош ўзбек халқининг етакчиси йўллаган Мурожаатнома билан танишар эканман, унда Ўзбекистон тараққиёти, унинг халқаро миқёсда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, халқ ҳаётини янада яхшилаш нуқтаи назаридан  жуда долзарб таклиф ва мақсадлар ўз ифодасини топганига гувоҳ бўлдим.

Мен шахсан бу Мурожаатномани Туркия Буюк Миллат мажлиси депутатлари ва  бошқа давлатлар депутатлари ҳам эшитиши керак, деган хулосага келдим. Чунки бу барча учун жуда тушунарли, эътиборга молик  саъй-ҳаракатларни ўз ичига олган.

Шавкат Мирзиёев 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йили, деб эълон қилгани бизни жуда қувонтирди. Буюк мутаффакир Юсуф Хос Ҳожибнинг “Заковат бор жойда улуғлик, билим бор жойда буюклик бўлади”, деган сўзлари ҳам бу шиорга жуда монанддир.