Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркиядан муносабат: “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги муҳим ҳужжат замон талабига мос эканлигига ва мамлакат фуқаролари томонидан ижобий қаршиланишига аминман


Туркиядан муносабат: “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги муҳим ҳужжат замон талабига мос эканлигига ва мамлакат фуқаролари томонидан ижобий қаршиланишига аминман

АНҚАРА, 25 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва унинг ижросини самарали ташкил этишга йўналтирилган қарор Туркиянинг таҳлил ва эксперт доиралари вакиллари ўртасида ҳам ўз акс-садосини берди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Aнқара Инқироз ва сиёсат тадқиқотлари маркази “ANKASAM” директори, проф. др. Меҳмет Сейфеттин Эролнинг таъкидлашича, жорий йил 20 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари орасида биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда муҳим маъмурий ислоҳотларнинг бошланганини эълон қилди.

“Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон ва унинг ижроси бўйича тегишли қарорнинг қабул қилиниши асносида Президент Ш.Мирзиёев томонидан олиб борилаётган замонавий давлат қурилиши илғор халқаро тажрибага таянган ҳолда давом эттирилаётганидан, мамлакат ички сиёсатини самарали ҳаётга тадбиқ этиш ва юқори натижадорликка эришиш учун халқ манфаати ва инсон қадрининг устуворлиги олий мақсад сифатида белгилагани ҳолда ижро ҳокимиятининг тизими ислоҳ қилиниётганидан воқиф бўлдик.

Замонавий талабларга жавоб берадиган ихчам давлат бошқаруви тизимини шакллантириб, ҳукуматга бўйсунадиган ижро органлари сонининг 61 тадан 28 тага қисқартирилиши, шубҳасиз, ўзининг ижобий натижаларини беради. Фаолиятлари ва йўналишлари яқин бўлган вазирликларни бирлаштириш ҳисобига улар сонининг 25 тадан 21 тага қисқартирилиши, бошқарув аппаратининг мақбуллаштирилиши замон талабига мос эканлигига ҳамда Ўзбекистон фуқаролари томонидан ижобий қарши олинишига аминман.

Бундан ташқари Бош вазирининг уч маслаҳатчиси ва ўринбосарлари сонининг икки бараварига қисқартирилиши, шунингдек, бундан буён Бош вазир ўринбосарлари бир вақтнинг давлат ижро ва бошқарув органларида раҳбарлик қила олмасликлари сингари чоралар ҳукумат фаолияти сифатини янги босқичга олиб чиқишига ҳам ишончим комил.