Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Парижда давом этаётган Ўзбекистон тарихи ва маданий меросига бағишланган кўргазмалар Туркия ОАВ нигоҳида


Парижда давом этаётган Ўзбекистон тарихи ва маданий меросига бағишланган кўргазмалар Туркия ОАВ нигоҳида

АНҚАРА, 5 январь. /«Дунё» АА/. Туркиянинг нуфузли босма нашрларидан бири – «Euronews-port» журналида «Яқин олти ой ичида Ўзбекистоннинг иккита кўргазмаси Париж музейларининг асосий диққатга сазовор масканларига айланди» сарлавҳали мақола турк тилида босилиб чиқди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Унда қайд этилганидек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи чоғида икки давлат раҳбарлари машҳур Лувр музейида «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида», шунингдек, Араб дунёси институтида «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўжизалари» кўргазмаларини очиб бердилар. «Ҳар икки кўргазма Ўзбекистон тарихи ва маданияти тараққиётининг катта даврини қамраб олган.

«Euronews-port» нашрининг ёзишича, 2018 йил октябрь ойида Ўзбекистон раҳбари Францияга илк расмий ташрифи чоғида Лувр музейига ташриф буюрган эди. «Ўша пайтга келиб ушбу музейда Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий меросига бағишланган кенг кўламли кўргазма ўтказиш ғояси тилга олинган ва бу давлат раҳбари томонидан қизғин қўллаб-қувватланган эди, деб ёзади  турк журнали.  Франция раҳбарияти ҳам ҳамкорликка қизиқиш билдирди. Кўп йиллар давомида ҳамкорликда олиб борилган ишлар ва изланишлар натижасида Ўзбекистон ҳудудида жаҳон аҳамиятига молик бир қанча археологик ёдгорликлар топилди ва улар қайта тикланди. Ўзбекистон дунёга тарихий ва маданий жиҳатдан жуда қимматли осори-атиқаларни намойиш этиши мумкинлиги аён бўлди. Ижрочи директор Гаяне Умерова вакиллигида Ўзбекистон санъат ва маданиятини ривожлантириш жамғармаси ва Лувр музейи ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди».

Мақолада таъкидланганидек, Луврдаги кўргазма қарийб икки минг йиллик тарихни ўз ичига олган бўлиб, замонавий Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган турли цивилизациялар маданиятининг кўп қиррали кўринишини ўзида акс эттирган.

Ушбу мақола  журналнинг интернет тармоғидаги саҳифасида  ҳам эълон қилинди.