Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети билан икки йиллик клиник ординатура бўйича қўшма дастурни йўлга қўяди


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети билан икки йиллик клиник ординатура бўйича қўшма дастурни йўлга қўяди

ТОШКЕНТ, 14 январь. «Дунё» АА/. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Туркия элчиси Олган Бекар ва туркиялик бир гуруҳ тиббиёт мутахассислари билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Вазирлик маълумотига кўра, мулоқот аввалида бугунги кунда икки қардош халқ ўртасида барча соҳалар қатори тиббиёт тизимида ҳам ҳамкорлик алоқалари юқори босқичга кўтарилаётгани таъкидланди. Хусусан, даволаш муассасаларини қуриш, тиббий таълим ва менежментни ривожлантириш, кадрлар малакасини ошириш каби йўналишларда икки давлат соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида қўшма лойиҳалар амалга ошириляпти.

Учрашув чоғида Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети ректори Жавдат Эрдол билан манфаатли келишувларга эришилди.

Жумладан, юртимизда юқори технологияли операцияларни амалга оширадиган тор соҳа мутахассисларини икки йиллик клиник ординатурада тайёрлаш қўшма дастурини йўлга қўйиш бўйича музокаралар муваффақиятли якунланди. Бунда тиббий таълимнинг илк ўқув йили Соғлиқ билимлари университети профессор-ўқитувчилари томонидан Ўзбекистонда олиб борилади. Иккинчи ўқув йили эса Туркиядаги 60 та нуфузли клиникада давом эттирилади.

Мулоқот доирасида, шунингдек, Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси ва госпитали учун менежмент ҳамда даволаш йўналишларида малакали кадрлар тайёрлаш, қўшма таълим дастурларини ишга тушириш, туркиялик ҳарбий шифокор-профессорларни ўқув жараёнларига жалб қилиш бўйича Соғлиқ билимлари университети билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.