Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари «Дунё миллий таомлари» маданий тадбирида иштирок этди


Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари «Дунё миллий таомлари» маданий тадбирида иштирок этди

ИСТАНБУЛ, 11 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Истанбул шаҳридаги Баҳчешеҳир университетида  талабалар ўртасида ташкил этилган «Дунё миллий таомлари» маданий тадбирида иштирок этдилар, деб  хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Тадбирда Истанбул шаҳридаги университетларда таҳсил олаётган Саудия Арабистони, Яман, Иордания, Қозоғистон, Туркманистан Ўзбекистон ва Европанинг қатор мамлакатлари талаба-ёшлари қатнашди.

Иштирокчиларга Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги сўнгги ўзгаришлар, халқ фаровонлигини ошириш йўлидаги ислоҳотлар натижалари ҳақида  сўзлаб берилди.     

Мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар таъкидланди. Юртимиздаги машҳур сайёҳлик масканлари, тарихий обидалар, хусусан, муқаддас қадамжолар, зиёрат туризми учун яратилган шарт-шароитларга қайд этилди. Ўзбекистоннинг Шарқ цивилизацияси маркази эканлигига эътибор қаратилиб, ўзбек халқининг буюк мутафаккирлари, дунёга таниган олимларимизнинг инсоният тамаддунига қўшган ҳиссаси урғуланди.     

Тадбирда  Туркияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар томонидан миллий таомларимиз билан безалган дастурхон  ёзилди. Ўзбек миллий таомлари хорижий  иштирокчиларга катта  қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган ватандошлар бўлажак Ўзбекистон Президенти сайловида фаол қатнашишга даъват этилди. Бош консулхона ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаси иш тартиби  ҳақида ҳам батафсил  маълумотлар берилди.