Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

"Қутлуғ қон" романи турк тилида чоп этилди


"Қутлуғ қон" романи турк тилида чоп этилди

Устоз адиб Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг "Қутлуғ қон" романи Анқарадаги Евроосиё Ёзувчилар уюшмаси (Avrasya Yazarlar Birliği)га қарашли “Bengü” нашриётида чоп этилди.

Профессор Яқуп Ўмерўғли бошчилигида ижодкорлар асар таржимаси устида фаол меҳнат қилди ва "Қутлуғ қон"нинг туркча таржима китоби 500 ададда нашрдан чиқди.  

Китобга устоз ижодкор, профессор Наим Каримов ва романнинг таржимони, филология фанлари доктори Замира Ўзтурк сўзбоши ёзган. Асар тез кунда сотувга чиқиш арафасида.  

"Қутлуғ қон" романининг таржима қилиниши жараёнида Ойбек домланинг невараси ва Ойбек уй-музейи директори Ойнур Тошмуҳамедова яқиндан кўмаклашди.  

Адабиётшуносларга кўра, "Қутлуғ қон" романи тил ва бадиий маҳорат жиҳатидан диққатга сазовордир. Асарда адиб образ яратишда психологик таҳлил санъатидан, халқ тили бойликларидан усталик билан фойдаланган. Муаллиф ҳар бир образ характерини, персонаж тилини табиий ва жонли қилиб тасвирлаган. Шунга кўра романдаги ҳар бир образнинг ўз ички ва ташқи дунёси бор, ўз феъл-атворига, индивидуал тилига эга экани аҳамиятли.  

Бу ҳақда "Ma'rifat" газетаси расмий канали хабар қилмоқда.