Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Ўзбекистоннинг мактаб ўқувчилари Болгарияда бўлиб ўтган халқаро мусобақада совринли ўринларни эгаллашди


Ўзбекистоннинг мактаб ўқувчилари Болгарияда бўлиб ўтган халқаро мусобақада совринли ўринларни эгаллашди

АНҚАРА, 5 июль. /«Дунё» АА/. Жорий йил 30 июнь – 4 июль кунлари Болгариянинг Несебр шаҳрида “Чегара билмас математика” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди, деб  хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Мазкур мусобақа ҳар йили мазкур шаҳарда мингдан зиёд ўқувчилар иштирокида ташкил этилиши анъанага айланган.

Жорий йилдаги мусобақада Озарбайжон, Қозоғистон, Украина, Сербия, Болгария сингари дунёнинг 22 мамлакатида 3-9 синфларда билим олаётган 1 280 нафар мактаб ўқувчилари,  жумладан, 15 нафар ўзбек ўқувчи ёшлари иштирок этишди. 

Тўрт кун давом этган мусобақа натижасига кўра, ўзбекистонлик ўқувчиларнинг 1 нафари олтин, 3 нафари кумуш ҳамда 8 нафари бронза медаллари билан тақдирланишди.

Мусобақа ниҳоясига етгач, мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси  вакиллари ўзбекистонлик ёшлар билан бўлиб ўтган учрашув чоғида уларни қўлга киритган ғалабалари билан қутлашди.