Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Замонавий Ўзбекистон ва унинг халқпарвар етакчиси Туркиянинг “TGRT Haber” телеканали нигоҳида


Замонавий Ўзбекистон ва унинг халқпарвар етакчиси Туркиянинг “TGRT Haber” телеканали нигоҳида

ИСТАНБУЛ, 17 июль. / “Дунё” АА/. Туркиялик таниқли журналист Гюнгор Явузасланнинг замонавий Ўзбекистон ҳамда туркий давлатларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тутган ўрни ва аҳамиятига бағишланган интервьюси “TGRT Haber” телеканали орқали жонли эфир орқали томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консуллиги маълумотига кўра, телеканал сўнгги йилларда Ўзбекистон Президентининг ишсизликнинг олдини олиш борасидаги изчил ислоҳотлари, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланганларни қўллаб-қувватлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларига алоҳида эътибор қаратди.

Муаллиф Ўзбекистон халқининг ҳақиқий ишончини қозонган етакчи сифатида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўз мамлакатини Осиёнинг марказий давлатларидан бирига айлантиришига комил ишонч билдирган.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотида Ўзбекистон муаммолардан йироқ бўлган давлат эканлиги, қўшни давлатлар билан чегара муаммоларини икки томонлама келишувлар йўли билан ҳал қилаётгани, Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон ва Туркия билан бир қаторда Туркий давлатлар ташкилоти доирасида энг обрўли етакчи сифатида танилгани алоҳида таъкидланди.

“TGRT Haber” телеканалининг қайд этишича, “Шавкат Мирзиёев жуда юқори салоҳиятга эга раҳбар. Терроризмга қарши курашиш, трансчегаравий миграция, айниқса энергетика ресурслари барқарорлиги масалалари бўйича Туркияни доимо қўллаб-қувватлаб келади”.