Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Мамлакатимизда бўлиб ўтган муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловлари Туркиянинг етакчи оммавий ахборот воситалари диққат марказида


Мамлакатимизда бўлиб ўтган муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловлари Туркиянинг етакчи оммавий ахборот воситалари диққат марказида

ИСТАНБУЛ, 1 август. /«Дунё» АА/. Туркиянинг етакчи оммавий ахборот воситаларида жорий йил 9 июль куни мамлакатимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

 Мазкур туркум мақолалар Ўзбекистон Президенти сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этган Бурса вилояти Османгази тумани ҳокимининг ўринбосари Жем Куршад Ҳасаноглу қаламига мансуб.

Туркиялик кузатувчининг мақолалари Sonhaber16, Medyatikmedya, Habermatikmedya, Eskihaber, Bursaant, Haberdebursatv, Zirvedehaber, Bayrakhaber, Bursadabugun  ва бошқа порталларда эълон қилинди.

Уларда Ўзбекистон Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган дўстона ва меҳмондўст давлат бўлиб, Туркия билан яқин қардошлик муносабатларга эга эканлиги алоҳида таъкидланган.

Муаллиф 2018 йили Ўзбекистонга илк бор сафар қилганини қайд этар экан, бу галги сафари давомида сўнгги икки йил ичида мамлакатда салмоқли ижобий ўзгаришлар қўлга киритилганига гувоҳ бўлганини ўқувчилар эътиборига ҳавола қилган.

«Сайловга халқаро кузатувчи сифатида таклиф этилганим мен учун шарафдир. Ушбу сайловлар туфайли мен мамлакатдаги ривожланишни яна бир бор ўз кўзим билан кўриш имкониятига эга бўлдим, деб ёзади Жем Куршад Ҳасаноглу.  Сайлов куни Тошкент кўчаларида юрганимда кўзларимга ишонмадим. Мусаффо кўчалари, кенг хиёбонлари билан яшил пойтахт – Тошкент Европанинг кўплаб шаҳарларидан анча илгарилаб кетган».

Муаллифнинг ёзишича, Ўзбекистон  пойтахтидаги Европа брендининг ҳашаматли дўконлари, кафе ва ресторанлари, шубҳасиз, жиддий ривожланишдан далолат беради. Ўзбек халқи турк тилини жуда осон тушунади. Туркия компаниялари, турк муҳандислари ва барча соҳалардаги тожирлар сўнгги беш йил ичида Янги Ўзбекистонда ўз ўрнини топишди.

Мақолаларда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатлар, айниқса, Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Туркия билан ҳамкорлик янада жадаллашгани  алоҳида таъкидланган.