Яқинда Туркиянинг Алания шаҳрида ушбу китобнинг тақдимот бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат арбоблари таниқли шоирлар ва ёзувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирни Алания ҳокими ўринбосари, ёзувчи Абдулла Акбаш ва Журналистлар жамияти президенти Ферит Кесен кириш сўзи билан очди.
“Baygenç Yayıncılığı” нашриёти директори Арслан Байир китобдан шоирнинг Ватан, истиқлол, муҳаббат мавзуидаги энг сара шеърлари ўрин олганлигини ва китоб 10000 нусхада чоп этилганини таъкидлади.
Тадбирда сўзга чиққан Туркия Табиат туризми уюшмаси президенти Шафак Куру китобдан ўрин олган шеърлар орқали Ўзбекистоннинг бетакрор табиати, гўзал кентлари, тарихий обидалари кўз ўнгида намоён бўлгани ва беихтиёр ота юрт соғинчини ҳис этгани, ўқувчини бу жаннатмонанд заминга саёҳатга чорлаётгандек тасаввур уйғотганини қайд этди.
Шунингдек, тақдимотда тарихчи Ўгуз Корум, ёзувчилар ва шоирлар – Аҳмет Олгун, Зелиха Башар Онер, Айшегул Билир Ўружу, Гарип Горгулу, Угур Саригул китоб ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Ушбу китоб тақдимот турк матбуотида, хусусан, “Gündem Alаnya” сайти ва “Ankhaber” газетасида кенг ёритилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Алания шаҳри Туркиянинг Ўрта ер денгизи соҳилидаги машҳур туристик марказ ҳисобланади ва ёз фаслининг бу даврида кўплаб шоир ва ёзувчилар айнан Аланияда ижодий таътилда бўлишади.