Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Ўзбекистон велопойгачилари Туркияда ўтказилган халқаро мусобақада олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди


Ўзбекистон велопойгачилари Туркияда ўтказилган халқаро мусобақада олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди

ТОШКЕНТ, 21 август. /«Дунё» АА/. Туркияда велошоссе бўйича «Grand Prix Keyseri» халқаро мусобақаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Миллий Олимпия  қўмитаси  маълумотига кўра, мазкур турнирда  иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди.

88,2 км масофани ташкил этган пойгада Ольга Забелинская марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Учинчи натижани қайд этган Янина Кускова эса бронза медали билан тақдирланди.

Шунингдек, мазкур пойгада стартга чиққан Маргарита Мисюрина 4, Нафосат Козиева 5, Шаҳноза Абдуллаева саккизинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтишди.