Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Анқарада Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз икки йиллигига бағишлаб маданий-маърифий тадбир ўтказилди


Анқарада Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз икки йиллигига бағишлаб маданий-маърифий тадбир ўтказилди

АНҚАРА, 24 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида мамлакатимиз элчихонаси томонидан Анқара шаҳрида маданий кеча ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Тадбирда Туркия ички ишлар вазири маслаҳатчиси Хатиже Атан, Адолат ва тараққиёт партиясининг Анқара вилояти раҳбари ўринбосари Мустафа Эрдоған, нодавлат ташкилотлар вакиллари ва бу ерда истиқомат қилаётган, меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз иштирок этди.

Йиғилганларга жорий йилнинг 1 сентябрида Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги нишонланиши, сўнгги йилларда мамлакатимизда кечаётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар, Янги Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегиясининг мазмун-моҳияти, шунингдек, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти, бой тарихи ва маданиятининг ўзига хослиги, меъморий ёдгорликлари, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати томонидан мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Тадбир иштирокчилари ўз нутқларида аввало Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан табриклаб, мамлакатимиз мустақилликка эришганидан буён барча соҳаларда улкан тараққиётга эришгани ҳамда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган оқилона ички ва ташқи сиёсат натижасида халқаро майдонда Ўзбекистоннинг ўзига хос имижи шаклланганини алоҳида таъкидлашди.

Ўтказилган маданий-маърифий тадбир Ўзбекистоннинг бой маданияти, тарихи ҳамда ҳалкимизнинг меҳмондўст ва бағрикенглигини танитишга ҳисса қўшди.

Учрашув якунида меҳмонларга дастурхон ёзилиб, ўзбек миллий таомлари тортиқ этилди.