Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Ўзбекистонда яратилган қулай сармоявий муҳит Туркия ҳудудларида тақдим этилмоқда


Ўзбекистонда яратилган қулай сармоявий муҳит Туркия ҳудудларида тақдим этилмоқда

АНҚАРА, 20 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси ходимлари амалий сафар билан Туркиянинг Диярбакир ва Батман вилоятларида бўлишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Диярбакирга бўлган сафар давомида вилоят Савдо-саноат палатаси кўмагида ҳудуднинг етакчи ишбилармон доира вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистоннинг инвестициявий, савдо-иқтисодий ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди.

 

Ташриф доирасида мазкур ҳудуднинг илғор саноат корхоналари раҳбарлари билан савдо ва инвестициявий ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан музокаралар уюштирилди. Жумладан, «Jiber», «Optiksan», «StilVit», «Maple Çikolata», «Şimşek Alümiyum», «Alvero» компаниялари раҳбарлари билан истиқболли қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича келишиб олинди.

 

Ўзбекистон дипломатлари Батман вилоятига сафар давомида ҳудуд Савдо-саноат палатаси раиси Абдулкадир Демир ва палатанинг етакчи аъзолари билан учрашдилар. Мулоқот чоғида турк томони Ўзбекистонда хорижий сармоядорларга тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялар, яратилган қулай инвестициявий муҳит билан батафсил таништирилди.

 

Батман вилоятидаги «Sunvit», «En Plastik» ва «Askan Ambalaj» сингари етакчи компаниялар  вакиллари билан бўлиб ўтган суҳбатда ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш масалалари хусусида фикр алмашилди.

 

Мамлакатимиз дипломатларининг Туркия ҳудудларига буюрган ташрифлари натижасида Диярбакир ва Батман вилоятлари тадбиркорлар делегацияларини Ўзбекистонга бизнес миссиясини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.