Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркиядан муносабат: ТДТ Ўзбекистоннинг унга қўшилиши билан бутунлай янгича қиёфа касб этди, ташкилот фаолиятида юксак халқаро нуфуз, сифат жиҳатидан эса янги мазмун қўшилди


Туркиядан муносабат: ТДТ Ўзбекистоннинг унга қўшилиши билан бутунлай янгича қиёфа касб этди, ташкилот фаолиятида юксак халқаро нуфуз, сифат жиҳатидан эса янги мазмун қўшилди

АНҚАРА, 4 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2-3 ноябрь кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштироки Туркия эксперт ва таҳлил доира вакилларининг диққат марказида бўлмоқда, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.

Туркия Буюк Миллат Мажлисининг (Парламенти) қонунчилик бўйича эксперти Месут Эмре Каракосе:

– ТДТ Ўзбекистоннинг унга қўшилиши билан бутунлай янгича қиёфа касб этди, ташкилот фаолиятида юксак халқаро нуфуз, сифат жиҳатидан эса янги мазмун қўшилди.  2022-2023 йилларда «Туркий цивилизациянинг янги даври: умумий тараққиёт ва фаровонлик сари» шиори остидаги Ўзбекистоннинг ташкилотга раислик даврида ТДТнинг юксак фаоллигини таъкидлаш жоиз. Раислик давомида Ўзбекистон ташаббуслари билан  қатор янги тузилмалар яратилди, нуфузли глобал ва минтақавий тузилмалар билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди, туркий мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган 100 дан ортиқ турли тадбирлар ўтказилди.

 

Ташкилотнинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган жорий саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Туркий дунё хартиясини ишлаб чиқиш бўйича илгари сурилган ташаббус жуда долзарбдир. Барча туркий халқларнинг бирлиги ва жипслиги, буюк ўтмиши, бой маданияти ва қадриятларини акс эттирувчи мазкур ҳужжатнинг тайёрланиши, шубҳасиз, келажак авлодлар учун муҳим қомусга айланади.

 

Ўзбекистоннинг Туркий дунё креатив ёшлари марказини ташкил этиш таклифини муҳим деб биламан. Унинг мақсади туркий тилли давлатларнинг янгиликка интилаётган фаол йигит-қизларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдан иборат. Шу нуқтаи назардан, жорий йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган «Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусидаги халқаро анжуманда  иштирок этиш учун ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари ва кузатувчиларни таклиф этиш ўтган асрда яшаб ўтган жадид аждодларимиз фаолиятини, илмий-ижодий меросини чуқур ўрганишга кучли рағбат бўлиб хизмат қилади.

 

Турк дунёсининг ижодий тафаккури, истеъдодли ва мақсадли ёшлари буюк аждодларимиз кашфиётларини ўрганиш, уларнинг маънавий меросига таяниши орқали келажакда Турк дунёсининг янги Уйғониш даврини барпо этишига ишонаман.

 

 Анқара Инқироз ва сиёсий тадқиқотлар маркази «ANKASAM директори Мехмет Сейфеттин Эрол:

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган ТДТ саммитида Марказий Осиё давлатлари орасида биринчилардан бўлиб Фаластин-Исроил можароси юзасидан томонларни ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирган нутқи диққатга молик.   Шунингдек, мазкур муаммонинг ягона ва энг адолатли ечими – низони «икки халқ учун икки давлат» тамойили асосида ҳал этиш экани тўғрисидаги баёнот Ўзбекистон раҳбарининг етакчилик фазилатлари ва принципиал қатъиятини яна бир бор намоён қилди.

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ғазо сектори аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун БМТнинг Яқин Шарқ агентлигига 1,5 миллион доллар ажратиш тўғрисидаги қарори инсонпарварликнинг, БМТ резолюцияларида белгиланган Фаластин халқининг мустақил давлат яратиш ҳуқуқини расмий қўллаб-қувватлаши Фаластин халқи билан бирдамликнинг ифодасидир.

 

Ишончим комилки, Ўзбекистон Президентининг ташкилотга аъзо барча давлатлар ва кузатувчиларга ТДТнинг ушбу масала бўйича якдил принципиал позициясини бутун дунёга эълон қилиш зарурлиги тўғрисидаги чақириғи адолат ва инсонпарварлик тамойилларига амал қилувчи халқаро тузилма сифатида ташкилот нуфузини янада оширишга хизмат қилади.