Туркия ҳудудида истиқомат қиладиган ватандошларимиз учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди
ИСТАНБУЛ, 17 май. /«Дунё» АА/. Жорий йил 14 май куни Туркия ҳудудида истиқомат қиладиган ватандошларимизнинг мурожаатларини қабул қилиш, муаммоларни ўрганиш асносида биргаликда ҳал этиш, таклиф ва эътирозларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.