Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Новости из Узбекистана


Янги Ўзбекистон Туркиянинг Ван шаҳрида тақдим этилди

АНКАРА, 29 август. /“Дунё” АА/. Энг улуғ ва энг азиз байрам – Ўзбекистон истиқлолининг 30 йиллик байрами арафасида мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси вакиллари Ван шаҳрида маҳаллий жамоатчилик, тадбиркор ва ишбилармон доиралар вакилларига Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг тақдимот маросимини ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» ААнинг мухбири.


Туркиядан қутлов: Истиқлол байроғи ҳур тупроқларда абадулабад ҳилпирасин, ўзбек-турк дўстлиги дунё тургунча турсин!

АНҚАРА, 26 август. /«Дунё» АА/.  Мамлакатимиз давлат мустақиллигининг қутлуғ 30 йиллик байрами арафасида Туркия Буюк Миллат Мажлисидаги «Туркия-Ўзбекистон» парламентлараро гуруҳи раиси Осман Местен ушбу қутлуғ сана муносабати билан табрик йўллади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Туркиянинг Битлис вилоятида Янги Ўзбекистон тақдим этилди

АНҚАРА, 26 август. /«Дунё» АА/. Энг улуғ ва энг азиз байрам – Ўзбекистон истиқлолининг 30 йиллик байрами арафасида мамлакатимиз элчихонаси вакиллари Туркиянинг шарқий ҳудудларида бўлиб, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар тақдимотини ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» ААнинг мухбири.


Туркиядан муносабат: Ўзбекистонда тадбиркор ва ишбилармонларга юксак даражадаги эътибор ва муносабат мавжуд

АНҚАРА, 25 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан ўтказган очиқ мулоқоти Туркия ишбилармон доиралари вакиллари томонидан ҳам олқишланмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туркияда Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти тақдим этилди

АНҚАРА, 25 август. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонасида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Янги Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, сармоявий ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот маросими ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туркиялик мутахассис: Вакцинани ўз вақтида олмаган кишилар таҳликали ҳолатнинг давом этиши учун масъул бўлиб қолишини унутмаслиги лозим

Илгари хабар берилганидек, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши ишлаб чиқилаётган вакциналар ҳамда юртимизда аҳолини касалликка қарши эмлаш жараёнининг бориши юзасидан хорижий мамлакатларнинг тиббиёт мутахассислари ҳам ўз муносабатини баён этмоқда.


Туркиядан муносабат: Ўзбекистон тараққиёти – минтақа фаровонлиги, Ўзбекистоннинг янгиланиши – минтақанинг янгиланиши демакдир

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу  газета бош муҳаррири билан «Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда» сарлавҳали суҳбати Туркия ижтимоий-сиёсий, жамоатчилик вакиллари томонидан кенг шарҳланмоқда.


Ўзбекистон Президентининг “Янги Ўзбекистон” газетасига интервьюси Туркия жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотмоқда

Энг улуғ ва энг азиз байрам - мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб нишонлашга қаратилган тадбирлар доирасида Туркиядаги элчихонамизда Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон» газетасига интервьюсининг турк тилига ўгирилган матни тақдимоти ташкил этилди.


Хоразм вилояти мусиқали драма театри жамоаси ижодий сафар билан Туркияга борди

Ўзбекистонинг Туркиядаги элчихонаси томонидан Халқаро туркий маданият ташкилоти - ТУРКСОЙ ва Анқара шаҳри Кечиорен тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ҳамда  «Хива шаҳри - Турк дунёси пойтахти» дастури доирасида ўзбек санъткорларининг концерти ташкил этилди


Туркиянинг Ўртаҳисор шаҳарчасида «Хива бобо» ёдгорлиги ўрнатилди

Ўзбекистон мустақиллигининг  30 йиллиги арафасида «Хива шаҳри - туркий дунё маданий пойтахти» дастури доирасида Туркиянинг Невшеҳир вилояти ҳудудида жойлашган Ўртаҳисор (Кападокия) шаҳарчасида «Хива бобо» ёдгорлиги ўрнатилди