Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 6-7 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
2023 йил ноябрь ойида Париж шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 42-сессияси якунида унинг навбатдаги, 43-сессиясини 2025 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиш бўйича тарихий қарор қабул қилинган эди. Ушбу қарорни ташкилотга аъзо 194 давлатнинг барчаси қўллаб-қувватлади. Бу эса сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларга берилган юксак баҳодир.
Шу йилнинг 7-9 октябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” Миллий Кўргазма компанияси майдонида “Иситиш, вентиляция, ҳавони кондиционерлаш, сув таъминоти, сантехника, бассейнлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш технологиялари, муқобил энергия манбалари – “Aquatherm® Tashkent 2025” 13-Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун 20-24 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрида бўлади.
O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi Samarqand shahrida o‘tkaziladigan YUNESKO Bosh konferensiyaning 43-sessiyasini yoritish uchun ommaviy axborot vositalari vakillarini akkreditatsiya qilish jarayoni boshlanganini ma’lum qiladi.
Ўзбекистон ва Хитой давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик стратегик шериклик даражасига кўтарилган. Бунда, икки мамлакат раҳбарларининг дўстона муносабатлари, икки халқ манфаатларига қаратилган кенг кўламли ҳамкорлик алоқалари муҳим ўрин тутмоқда.