Истанбулда Туркиянинг “ADS Hukuk” ширкати адвокатлари билан учрашув бўлиб ўтди
ИСТАНБУЛ, 26 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида кенг қамровли стратегик шекриклик алоқаларини 2023 йилда янада жадаллаштиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар режасининг ижросини таъминлаш, шунингдек, юртимиз фуқаролари билан боғлиқ муаммобанд ҳолатларни таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олиш мақсадида мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси дипломатлари “ADS Hukuk” юридик фирмаси раҳбари Гоксел Элмажи ва адвокат Туғже Мандал билан учрашдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.