Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


Истанбулда Туркиянинг “ADS Hukuk” ширкати адвокатлари билан учрашув бўлиб ўтди

ИСТАНБУЛ, 26 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида кенг қамровли стратегик шекриклик алоқаларини  2023 йилда янада жадаллаштиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар режасининг ижросини таъминлаш, шунингдек, юртимиз фуқаролари билан боғлиқ муаммобанд ҳолатларни таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олиш мақсадида мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси дипломатлари “ADS Hukuk” юридик фирмаси раҳбари Гоксел Элмажи ва адвокат Туғже Мандал билан учрашдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туркиядан муносабат: Ўзбекистон ИҲТга раислиги даврида савдо-иқтисодий, инвестиция ва транспорт тармоқларида минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фаол саъй-ҳаракатларни амалга оширди

АНҚАРА, 25 январь. /«Дунё» АА/. Евроосиё иқтисодий алоқалар уюшмаси - «EkoAvrasya» (Туркия) бошқаруви раиси Ҳикмет Эрен кеча Тошкентда бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши якунлари юзасидан ўз муносабатини йўллади, деб хабар бермоқда  Дунё АА мухбири.


Ўзбекистон-Туркия: ҳарбий тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик тобора ривожланмоқда

АНҚАРА, 25 январь. /Дунё АА/. Замонавий тиббиётнинг барча жабҳаларини ўзида мужассам этган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпитали ўз фаолиятини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратаётир, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Истанбул шаҳрида ўзбек тили онлайн-курсларининг биринчи очиқ дарси ўтказилди

ИСТАНБУЛ, 18 январь. /“Дунё” АА/. Истанбул шаҳридаги “Туркистонликлар маданий ва ижтимоий ҳамкорлик жамияти” кўмагида Туркияда яшовчи этник ўзбеклар ва ўзбек тилини ўрганишга иштиёқманд бўлган турк фуқаролари учун “ZOOM” платформаси воситасида навбатдаги “Ўзбек тили ва маданияти” онлайн-курслари ташкил этилиб, дастлабки очиқ дарс ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Туркиядан муносабат: Ўзбекистон Президенти томонидан Сингапур билан ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилангани ўзаро муносабатларнинг самарали равнақига хизмат қилади

АНҚАРА, 17 январь. /«Дунё» АА/. «EkoAvrasya» Евроосиё иқтисодий алоқалар ассоциацияси бошқарувининг раиси Ҳикмет Эрен «Дунё» АА учун берган интервьюси чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга буюрган давлат ташрифи якунлари ҳақидаги фикрларини ўртоқлашди:


Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ва Туркияда истиқомат қилаётган ватандошларимиз ўртасида учрашув ташкил этилди.

Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ва Туркияда истиқомат қилаётган ватандошларимиз ўртасида учрашув ташкил этилди.


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети билан икки йиллик клиник ординатура бўйича қўшма дастурни йўлга қўяди

ТОШКЕНТ, 14 январь. «Дунё» АА/. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Туркия элчиси Олган Бекар ва туркиялик бир гуруҳ тиббиёт мутахассислари билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар Омбудсманлар халқаро конференциясида тақдим этилди

АНҚАРА, 13 январь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова жорий йил 11-12 январь кунлари Анқара шаҳрида ташкил этилган «XXI асрда Инсон ҳуқуқлари келажаги» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туркия ОАВ: Тошкентда амалга оширилган маъмурий ислоҳотлар Ўзбекистон етакчисининг узоқни кўзлаб, пухта ўйланган сиёсати самарасидир

АНҚАРА, 12 январь. /«Дунё» АА/. Туркиянинг www.ankasam.org веб-сайтида Анқара инқироз ва сиёсат тадқиқотлари маркази -«ANKASAM» директори профессор Меҳмет Сейфеттин Эролнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотларга бағишланган «Президент Шавкат Мирзиёевнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги кучли ислоҳот қадамлари» сарлавҳали мақоласи турк ва инглиз тилларида эълон қилинди, деб хабар бермоқда  Дунё АА


Turkiya Tashqi ishlar vaziri bilan telefon orqali muloqot toʻgʻrisida

2023-yil 6-yanvar kuni Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vaziri v.b. Baxtiyor Saidov va Turkiya Respublikasi Tashqi ishlar vaziri Mevlut Chavushoʻgʻli oʻrtasida telefon orqali muloqot boʻlib oʻtdi.