Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


Ўзбекистон Ёшлари куни Бурсада кенг нишонланди

ИСТАНБУЛ, 30 июнь. /«Дунё» АА/.  Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси томонидан  Ўзбекистоннинг Бурсадаги фахрий консули ва  TURKSOY ташкилоти билан ҳамкорликда 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан  «Ўзбек ёшлари Бурсада» номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон Президенти Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раисини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.


Истанбулда ўзбек кураши бўйича Ўзбекистон Президенти кубоги учун халқаро турнир ўтказилди

ИСТАНБУЛ, 28 июнь. /«Дунё» АА/. Истанбул шаҳрида Ўзбекистон Президенти соврини учун ўзбек миллий кураши бўйича халқаро турнир ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туркияда Навоий меросининг туркий тиллар тараққиётидаги ўрни муҳокама қилинди

ИСТАНБУЛ, 27 июнь. /«Дунё» АА/. Истанбул шаҳридаги Туркий давлатлар маданият марказида буюк ўзбек мутафаккири ва шоири Мир Алишер Навоий ижодий-маънавий меросига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туркиядан муносабат: Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадларининг асосий тамойилига мувофиқ ислоҳотларни амалга оширмоқда

АНКАРА, 24 июнь. /“Дунё” АА/. Россия ва МДҲ давлатларини ўрганиш институти директори Солиҳ Йилмаз (Туркия) “Дунё” ахборот агентлигига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун “БРИКС плюс” саммитидаги нутқи аҳамияти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:


Нуфузли турк журналининг Туркия Президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифига бағишланган махсус сони чоп этилди

АНҚАРА, 18 июнь. /«Дунё» АА/. Етакчи турк нашрларидан бири- «Business Turk» журналининг Туркия Президенти  Режеп Таййип Эрдоғаннинг  Ўзбекистонга расмий ташрифи якунлари ҳамда икки давлат ўртасида  дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган махсус илова сони нашр этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туркия репатриация марказларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ҳолидан хабар олинди

ИСТАНБУЛ, 14 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари Туркия ҳудудида содир этилган турли ҳуқуқбузарликларда гумон қилиниб ушланган республикамиз фуқаролари ҳақида маълумот олиш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилишини ўрганиш, консулхона ваколати доирасида уларга амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда сақлаб туриш муассасалари фаолияти билан танишиш мақсадида Истанбул шаҳар ҳокимлиги Миграция идоралари дирекцияси Силиври репатриация марказида бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Туркияга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

ТОШКЕНТ, 6 июнь. /«Дунё» АА/. Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси  мамлакатда COVID-19 пандимияси муносабати билан  ўрнатилган айрим чекловлар бекор қилинганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон дипломатлари Истанбулнинг Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида ушлаб турилган ватандошларимиз ҳолидан хабар олишди

ИСТАНБУЛ, 6 июнь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари Туркия ваколатли идораларида ушлаб турилган Ўзбекистон фуқароларини аниқлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланишини ўрганиш, сақлаш муассасаларида яратилган шароитлар билан танишиш, ватандошлар билан суҳбатлашиш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Истанбул хавфсизлик бошқармасининг Пендик туманида жойлашган Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Туркиядан муносабат: Яван гидроэлектростанциясининг ишга туширилиши нафақат Ўзбекистон ва Тожикистон, балки бутун Марказий Осиё минтақасининг энергия хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга

Анқара, 6 июнь. /Дунё АА/. «Президент Шавкат Мирзиёевнинг яқин қўшничилик сиёсати туфайли Ўзбекистон ва Тожиистон ўртасидаги иқтисодий муносабатларда улкан натижаларга эришилди. Хусусан, сўнгги йилларда икки томонлама савдо айланмасининг қарийб 40 баробарга ўсиши таъминланди, қўшма корхоналар сони эса 10 баробарга ошди», деди «EkoAvrasya» Евросиё иқтисодий алоқалар ассоциацияси бошқаруви раиси Ҳикмат Эрен Президент Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари ҳақидаги шарҳида, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.