Туркия Ўзбекистонга COVID-19 вакцинаси ва дори-дармонлар етказиб беради
АНҚАРА, 9 октябрь. /"Дунё" АА/. Кеча Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида грант ёрдамига оид битим имзоланди. Ҳужжатга кўра, Туркия Ўзбекистонга COVID-19га қарши 200 минг доза вакцина, шунингдек, 20 минг қути “Фавипиравир” дори препаратларини юборади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.