Пандемия таъсирини камайтириш чора-тадбирлари муносабати билан ташқи қарзларнинг ўсиши
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида пандемия оқибатларини юмшатишга қаратилган ташқи қарзлар туфайли давлат қарзининг ўсиши тўғрисида турли хил, кўпинча ўзаро қарама-қарши фикрлар пайдо бўла бошлади. Таъкидлаш жоизки, баъзи бир муаллифларнинг ташқи қарзларнинг ўсиши билан боғлиқ хавотирлари янги эмас: бу масалалар ўтган йил давомида, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида фаол муҳокама қилинди.