ИТСВ: Ўзбекистон-Туркия савдо-иқтисодий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўллари муҳокама қилинди
ТОШКЕНТ, 26 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) вакиллари 24 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Туркия иқтисодий тадқиқотлар жамғармаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган «Туркия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлигининг янги истиқболлари» мавзусидаги тадбирда иштирок этдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.