ИСТАНБУЛ, 6 март. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консулхонасида «Ўзбекистон маданияти, бирдамлик ва ҳамкорлик», «Ўзбек аёлларининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш», «Елкадош» жамиятлари, диаспора ташкилотлари раҳбарлари, Ёшлар умумжаҳон ассоциациясининг Туркиядаги вакили ва ватандош тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Туркияда 24 кун давомида зилзила оқибатларини бартараф этишда иштирок этган Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг малакали ҳарбий хизматчилари Тошкентга қайтиб келди.