Марказий сайлов комиссияси ҳузуридаги «Call-center» ишга туширилди
ТОШКЕНТ, 13 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор ва самарали кўриб чиқиш, фуқароларга реал вақт режимида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш мақсадида Марказий сайлов комиссияси (МСК) ҳузурида «Call-center» ишга туширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.