Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


Ўзбекистон Президенти ислоҳотлар дастурини илгари суришда Жаҳон банки билан кенг кўламли шерикликнинг аҳамиятини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Антонелла Бассанини қабул қилди.


Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси билан кенг кўламли шерикликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Пак Чин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.


Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги навбатдаги олий даражадаги учрашувда иштирок этиш учун 2 июнь куни амалий ташриф билан Чўлпонота шаҳрида (Қирғиз Республикаси) бўлади.


«Миллий тикланиш» партияси ЎзЛиДеП томонидан кўрсатилган амалдаги Шавкат Мирзиёев номзодини маъқуллади

ТОШКЕНТ, 1 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 31 май куни бўлиб ўтган VIII съезди делегатлари 9 июль куни муддатидан илгари бўладиган Президент сайловларида ЎзЛиДеП билан биргаликда Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга келишиб олди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туркияга ишлаш учун борган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига фойдали маслаҳатлар берилди

ИСТАНБУЛ, 31 май. /“Дунё” АА/. Кеча Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг (ТММА) вакили Туркияда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ТММА томонидан Тошкент – Дубай – Истанбул – Анталия йўналиши орқали ишга юборилган 15 нафар ватандошимизни Истанбул шаҳридаги “Сабиҳа Гёкчен” халқаро аэропортида кутиб олиш ва кузатишни ташкиллаштириб, уларга фойдали маслаҳатлар беришди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


ЎзЛиДеП Ўзбекистон Президентлигига Шавкат Мирзиёев номзодини тасдиқлади

ТОШКЕНТ, 31 май. /«Дунё» АА/.  Кеча Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг (ЎзЛиДеП)  XI съездида амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевни 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари сайловларда Президентликка номзод сифатида тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


​Узбекистан становится центром качественного текстиля и планирует увеличить в 2023 году объем экспорта этой продукции до 5 миллиардов долларов

В Национальном выставочном комплексе «Узэкспоцентр» 31 мая завершается 6-я Международная выставка текстильной и модной индустрии - UzTextileExpo Spring 2023.


Новый этап в развитии ювелирного дела

Неповторимая огранка, аутентичные узоры и особый магнетизм национальных украшений ценятся не только в нашем регионе. Ими восхищаются во всем мире.


Туркиянинг етакчи ахборот агентлиги Ўзбекистон ОАВ билан ижодий ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирмоқда

ИСТАНБУЛ, 30 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари «DHA» (Demirören haber ajansı) ахборот агентлиги бош директори Желал Коркут билан  учрашув ўтказдилар, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон Экологик партияси ўз номзодини муддатидан илгари Президенти сайловларида иштирок этиш учун тасдиқлади

ТОШКЕНТ, 30 май. /«Дунё» АА/. Бугун  ўтказилган Экологик партиянинг IV қурултойида  партия етакчиси Абдушукур Хамзаев 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари сайловларда Ўзбекистон Президентлигига номзод сифатида  тасдиқланди, деб хабар  бермоқда  «Дунё» АА мухбири.