Мудофаани бошқариш миллий марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
АНҚАРА, 12 январь. /«Дунё» АА/. Туркиянинг www.ankasam.org веб-сайтида Анқара инқироз ва сиёсат тадқиқотлари маркази -«ANKASAM» директори профессор Меҳмет Сейфеттин Эролнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотларга бағишланган «Президент Шавкат Мирзиёевнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги кучли ислоҳот қадамлари» сарлавҳали мақоласи турк ва инглиз тилларида эълон қилинди, деб хабар бермоқда Дунё АА
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 январь куни Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди раислигида онлайн шаклда ўтказилган “Глобал Жануб овози” саммити ялпи мажлисида нутқ сўзлади.
Бухоро вилояти Бухоро тумани “Работиқалмоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 6 гектар ер майдонида 240 мегаватт кучланишга эга иссиқлик электр станцияси барпо этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан 12 январь куни “Глобал Жануб овози” саммитининг ялпи мажлисида иштирок этади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 10 январь куни саноатни ривожлантириш ҳамда қўшимча захираларни аниқлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.