2022-yil 22-avgust kuni O'zbekiston Respublikasi tashqi ishlar vaziri v.b. Vladimir Norov kongressmenlar Trent Kelli va Darin Lahuddan iborat Amerika Qo'shma Shtatlari Kongressi Vakillar palatasi delegatsiyasini qabul qildi.
ТОШКЕНТ, 21 август. /«Дунё» АА/. Пойтахтимизда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Ибн Сино жамоат фонди Ислом ҳамкорлиги ташкилоти ҳузуридаги Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда “Абу Али ибн Сино мероси: Шарқ ва Ғарб олимлари нигоҳида” мавзуидаги халқаро конференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
22 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Саудия Арабистони Подшоҳлиги (САП) билан муносабатларни ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси янгиланган ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.
Кўнё – 2021. Жорий йилнинг 6 – 18 август кунлари барчанинг диққат эътибори Туркиянинг Кўнё шаҳрида ўтказилган V Ислом бирдамлиги спорт ўйинларига қаратилди. Дунёнинг 56 та мамлакатидан ташриф буюрган спортчилар турли спорт турлари бўйича чинакамига баҳс олиб борди.
АНҚАРА, 19 август. /“Дунё” АА/. Туркиянинг қадимий ва мафтункор шаҳарларидан бири Кўнёда ниҳоясига етган Ислом бирдамлик ўйинларини вакилларимиз мезбонлардан кейин обрўли иккинчи ўрин билан якунлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.