АНҚАРА, 24 октябрь. /«Дунё» АА/. Бугун – 24 октябрь куни мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 43-сайлов участкасида Ўзбекистон Президенти сайловида овоз бериш жараёни бошланди, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 43-сайлов участка комиссияси аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.
АНҚАРА, 22 октябрь. /«Дунё» АА/. 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси ТУРКСОЙ ташкилоти ҳамда Туркий дунё муҳандислари уюшмаси билан ҳамкорликда адабий-маърифий кеча ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар доирасида Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ ва Анқара шаҳри Этимесгут тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда концерт дастури ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маркзий сайлов комиссиясида Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси кузатувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 22 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.