ТОШКЕНТ, 5 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Самарали музокаралардан сўнг, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номидан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ташрифи шарафига расмий қабул маросими ўтказилди.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев музокаралар самарали ва сермазмун бўлганини, давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг барча йўналишларини муҳокама қилганларини таъкидлади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги кенгайтирилган таркибда давом этди.