ТОШКЕНТ, 10 июль. /«Дунё» АА/. Туркиянинг Анқара шаҳрида таэквондо WT бўйича «Turkish Open» мусобақаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Миллий олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мусобақанинг сўнгги кунида даянга чиққан саккиз нафар Ўзбекистон таэквондочиларининг ярми ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.
Аҳамиятлиси, -74 кг вазн тоифасида икки нафар ҳамюртимиз Жасур Жайсунов ҳамда Нажмиддин Қосимхўжаев ўзаро баҳс олиб боришди. Қизиқарли учрашувда Осиё чемпиони Жасур Жайсуновнинг қўли баланди келди. Умумий ҳисобда Ўзбекистон катталар терма жамоаси мазкур мусобақани 3 та олтин, 1 тадан кумуш ҳамда бронза медаллари билан якунлашди.
Хусусан, Жасур Жайсунов (-74 кг.), Никита Рафалович (87 кг.), Мадинабону Маннопова (-49 кг.) олтин, -Нажмиддин Қосимхўжаев (-74 кг.) кумуш ва Омонжон Отажонов (-54 кг.) бронза медалларини қўлга киритишди.
Шунингдек, мусобақанинг кадетлар тоифасида Ислом Акчурин ҳамда Азизбек Сатторов олтин, Лайло Ҳасанова бронза медали билан тақдирланди.