Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Кеча Қўқонда Туркий тилли ёшлар фестивали бошланди


Кеча Қўқонда Туркий тилли ёшлар фестивали бошланди

ТОШКЕНТ, 12 июль. /«Дунё» АА/. Кеча Қўқон шаҳридаги «Kokand University» биносида биринчи маротаба ўтказилаётган Туркий тилли ёшлар фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

 

Маданият ва туризм вазирлиги маълумотига кўра, фестивалдан мақсад ёш авлоднинг халқларимиз тарихи ва миллий-маданий меросига меҳрини ошириш, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларни тарғиб қилиш, этиш, ёшларнинг туризм соҳасидаги истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишдан  иборат.

Унда Фарғона вилояти ва Қўқон шаҳар ҳокимлиги вакиллари, Халқаро турк маданияти ташкилоти (ТУРКСОЙ)га аъзо мамлакатлардан ташриф буюрган ёшлар ҳамда хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишмоқда

«Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан туркий тилларда сўзлашувчи давлатлар ёшлари ўртасида ушбу фестивал ҳар икки йилда доимий ўтказилиши белгиланди. Бу орқали ёшлар ўртасида турли ғояларни муҳокама қилиш, манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда энг муҳими, улар ўртасида дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга эътибор қаратганмиз. Бу каби тадбирлар қардош халқлар ёшлари ўртасида узилмас кўприк вазифасини ўтаб беради деб ишонаман», - деди Маданият ва туризм вазирлиги бошқарма бошлиғи Заррина Абдуллаева.

Уч кун  давом этадиган фестиваль доирасида китобхонлик куни, миллий ва этноспорт турлари бўйича спорт мусобақалари, маданий-кўнгилочар тадбирлар, ёшлар учун бизнесни ташкил қилиш, ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш бўйича давра суҳбатлари, ёшлар билан таниқли театр ва кино ижодкорларининг ижодий мулоқотлари, мамлакатимизда аккредитациядан  ўтган  хорижий  диломатик  миссиялар  билан фестиваль иштирокчиларининг учрашувлари ташкил этилади.