Туркияда Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган брифинг ўтказилди
АНҚАРА, 21 сентябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси томонидан жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир - Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказишга бағишланган брифинг ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.