Истанбулда турк ва ўзбек тадбиркорлари билан мулоқот ташкил этилди
ИСТАНБУЛ, 18 ноябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Истанбул шаҳрида Ўзбекистон билан яқин ҳамкорлик қилаётган ишбилармон доира вакиллари ва ушбу ҳудудда тадбиркорлик билан шуғулланаётган ватандошлар билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.