Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.
2 октябрь куни Доҳадаги “Амири Девон” мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.
Доҳа шаҳридаги “Амири Девон” мажмуасида давлат ташрифи билан Қатарда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 октябрь куни Доҳа шаҳрида ўзига ажратилган қароргоҳда “Power International Holding” компанияси бошқаруви раиси Мутаз ал-Ҳаййатни қабул қилди.
Қатарга давлат ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар инвестициялар агентлиги директори Бандар бин Сауд Ол Сонийни қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 октябрь куни Доҳа шаҳрига келгач, “Nebras Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад ал-Ҳажрийни қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Доҳа шаҳрига келди.