Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси: 9 июль куни бўлиб ўтган муддатидан илгари президентлик сайловига яхши тайёргарлик кўрилган

«9 июль куни бўлиб ўтган муддатидан илгари президентлик сайловига техник жиҳатдан пухта тайёргарлик кўрилган», - деди Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ/ДИИҲБ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси раҳбари Урсула Гачек бугун пойтахтимизда ўтказилган Ўзбекистон Президенти сайловининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжумани чоғида.


Қирғизистон Президенти Ўзбекистон Президентини сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.


Ўзбекистон ва Венгрия етакчилари ҳар томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан телефон орқали мулоқоти давомида фаол ва тизимли сиёсий алоқаларни давом эттириш, саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш, ишбилармонлик ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.


ШҲТ кузатувчилар миссияси Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишларига юқори баҳо берди

ТОШКЕНТ, 10 июль. /«Дунё» АА/. Бугун Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси вакиллари иштирокида давлатимиз раҳбарлиги учун 9 июль куни бўлиб ўтган сайлов якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туркий давлатлар ташкилоти кузатувчилар миссияси муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайлови очиқ ва ошкора тарзда ўтказилганини тасдиқлайди

ТОШКЕНТ, 10 июль. /«Дунё» АА/. Бугун Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Туркий давлатлар  ташкилоти (ТДТ)  кузатувчилар миссияси вакиллари иштирокида кеча мамлакатимизда  бўлиб ўтган  Ўзбекистон Президенти  сайловига  бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


МДҲ миссияси раҳбари: Сайловлар демократик сайловларни ўтказишнинг умумэътироф этилган тамойилларига тўлиқ жавоб берди

ТОШКЕНТ, 10 июль. /«Дунё» АА/. МДҲ Кузатувчилар миссияси раҳбари, Ҳамдўстлик бош котиби Сергей Лебедев бугун Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида сўзлаган нутқида 9 июль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайлови мамлакат Конституцияси ва Сайлов кодекси талабларига тўлиқ мос ҳолда ўтганини билдирди, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон Президенти Беларусь Президенти билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқотида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва фаол гуманитар алмашинувни давом эттириш масалалари кўриб чиқилди.


Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.


МСК раиси: Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президентлигига сайланди

ТОШКЕНТ, 10 июль. /«Дунё» АА/. Бугун Марказий сайлов комиссияси (МСК) Матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда 9 июль куни ўтказилган муддатидан  илгари Ўзбекистон Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Россия Президенти Ўзбекистон Президентини сайловда қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.