Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


Омбудсман Туркия Буюк Миллат Мажлиси (Парламент) Аёллар ва эркаклар учун тенг имкониятлар қўмитаси раиси билан учрашди

2023 йилнинг 8 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Туркия Буюк Миллат Мажлиси (Парламент) Аёллар ва эркаклар учун тенг имкониятлар қўмитаси раиси Чигдем Эрдоган Атабек билан учрашди.


160 мингдан ортиқ ватандошимиз «Дунё» АА эълон қилган Ўзбекистон Президенти сайлови бўйича хорижий давлатларда тузилган сайлов участкалари манзиллари кўрсатилган интерактив харитадан фойдаланди

ТОШКЕНТ, 8 июль. /«Дунё» АА/. Марказий сайлов комиссия қарори билан 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Президент сайловида бошқа мамлакатларда бўлиб турган  фуқароларимизнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш  мақсадида Ўзбекистоннинг 39 та чет давлатлардаги дипломатик ва  бошқа  ваколатхоналари  ҳузурида 56 та  сайлов  участкалари  ташкил этилди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон ва Туркия Омбудсманлари сайлов жараёнида инсон ҳуқуқларининг таъминланиши борасида фикр алмашишди

2023 йилнинг 7 июль куни мамлакатимизда жорий йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир – муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайлови жараёнини кузатиш мақсадида ташриф буюрган халқаро кузатувчилар Туркия Бош Омбудсмани Шереф Малкоч ҳамда «Туркия-Ўзбекистон» парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари, Туркия Республикаси «Адолат ва ривожланиш» партияси депутати Осман Местен Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова билан учрашди.


Президент сайлови: келажакка буюк ишонч билан

Мамлакатимизда жорий йилнинг 9 июль, якшанба куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишлар якунига етмоқда.


Истанбулдаги ўзбекистонлик хотин-қизлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

ИСТАНБУЛ, 7 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида Туркияда истиқомат қиладиган ўзбекистонлик аёллар иштирокида видеалоқа воситасида очиқ мулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон Президентлигига номзодлар 6 июль куни Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳрида cайловчилар билан учрашувлар ўтказди

ТОШКЕНТ, 7 июль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туркиянинг Алания шаҳрида Ўзбекистон ижтимоий -сиёсий ҳаётида рўй берган муҳим воқеликларга бағишланган тадбир ўтказилди

АНҚАРА, 6 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси томонидан  Алания шаҳрида 2 июль - Ўзбекистон Давлат герби қабул қилинган кун ва Президент сайловига бағишланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Несебр шаҳрида Ўзбекистон – Болгария ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

АНҚАРА, 6 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ходимларининг Болгарияга ишчи сафари давомида Несебр шаҳар мэриясида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамда туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантиришга бағишланган тадбир  ташкил этилди, деб  хабар  бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари Бокуда музокара ўтказдилар

ТОШКЕНТ, 6 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан музокаралар ўтказди, деб  хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Анталияда Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни кеча якунланди

АНҚАРА, 6 июль. /«Дунё» АА/. Кеча мамлакатимизнинг  Туркиядаги  элчихонаси  ҳузуридаги 44- участка сайлов комиссияси томонидан  ушбу  давлат ҳудудларида  ташкил этилган Ўзбекистон  Президенти сайловида муддатидан  олдин  овоз бериш  жараёни  якунланди, деб  хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.