ИСТАНБУЛ, 5 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консуллиги кўмагида таниқли ўзбек рассомларининг 1-4 июнь кунлари Истанбулда ўтказилган «ARTCONTACT ISTANBUL» халқаро замонавий санъат ярмаркасида иштироки ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Ҳакан Фиданни Туркия ташқи ишлар вазири этиб тайинлангани муносабати билан телефон орқали табриклади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида қадим ва бетакрор Самарқанд шаҳрининг улуғвор меъморий обидаларини кўздан кечирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5 июнь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5-6 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Анқарага ташриф давомида жорий йил 28 майдаги сайловда Туркия Республикаси Президенти этиб қайта сайланган Режеп Таййип Эрдоғаннинг инаугурация маросимида иштирок этди.